15.05.2024 17:07
1167
ОФК аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2029 мезбонлигини Ўзбекистонга топширди

Осиё футбол конфедерацияси аёллар ўртасидаги Осиё кубогининг 2026 ва 2029 йиллардаги мезбонларини расман эълон қилди.

Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, 2026 йилги турнир Австралияга топширилган бўлса, 2029 йилга турнирга Ўзбекистон мезбонлик қилиши эълон қилинди. Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган ОФК ижроия қўмитаси конгрессида ОФК президенти Шайх Салмон бу ҳақда эълон қилиб, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга турнир юқори савияда ўтишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон март ойида ОФК томонидан илк марта ўтказилган қизлар ўртасидаги Осиё кубоги U-20га мезбонлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар