15.05.2024 13:03
2897
Луис Диас — «Барса»нинг чап қанот вингери позицияси учун асосий мақсади

«Барселона» ёзда Луис Диасни сотиб олмоқчи.

Mundo Deportivo хабарига кўра, колумбиялик футболчи каталонияликлар учун чап қанот вингери позициясига асосий мақсад ҳисобланади. Таъкидланишича, Луис «Барса»га ўтишга тайёр ва «Ливерпул» вингерининг отаси ҳам ўғлини «кўк-анорранглилар» сафида ўйнашини орзу қилади. 

27 ёшли вингернинг трансферига «Барселона»нинг молиявий қийинчиликлари тўсқинлик қилиши мумкин, бироқ клуб келаси ёзда таркибни кескин кучайтириш тарафдори ва ёзги трансфер ойнасида кетадиган ҳар бир ўйинчи ўрнини маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқчи. 

Диаснинг «Ливерпул» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Мерсисайдликлар футболчини 75 млн фунтга қўйиб юборишга рози бўлиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар