15.05.2024 12:08
2897
Теглар
Гвардиола: «Энди ҳаммаси «Сити»нинг қўлида. «Тоттенҳэм» мураббийига ишонишда давом этса,  муваффақиятларга эришади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 34-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда қийин ўйин бўлди. Бу ҳақда билардик. Улар шиддатли ўйнашади. «Тоттенҳэм» ўз мураббийига ишонишда давом этса, ақл бовар қилмайдиган муваффақиятларга эришади.

Охирги ўйинда ҳаммаси ўз қўлимизда. Теннисчиларнинг таъбири билан айтганда, «Уимблдонда ғалаба қозониш учун сўнгги узатма», охирги ўйин — энг қийини. 

Аввал «Астон Вилла» билан ўйинда шундай бўлганди. Кўп йиллар олдин худди шундай ҳолат КПРга қарши баҳснинг 90+4-дақиқасида гол урган Серхио Агуэро билан кузатилган. Ҳозир хотиржамман. Диққатимни Антонио, Боуэн, Уорд-Проузга қаратганман.

Де Брюйне тўпиғидан жароҳат олди ва яхши югура олмади. Эдерсонда мия чайқалмади, аммо кўришда муаммолар бор эди. У яхши кўра олмади, шунинг учун шифокор уни алмаштириш кераклигини айтди. Ортега — жаҳон даражасидаги дарвозабон. У ажойиб, бетакрор. 

Нима учун ўйнаётганимизни биламиз. Кескинликни ҳис қилдик.
Мухлислар стадионга келиб, шовқин-сурон қилади — бу ўйинни қийинлаштиради, лекин бу зарур. Энди бир кун дам оламиз, икки кун тайёргарлик кўрамиз, кейин ўзимизга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қиламиз», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

«Сити» АПЛ якунига бир тур қолганида «Арсенал»дан 2 очкога ўзиб кетган ҳолда пешқадамга айланди. Жамоа сўнгги турда «Вест Ҳэм»ни мағлуб этса, қаторасига 4-бор чемпионликни қўлга киритади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар