Фернандеш «МЮ»да қолмоқчи. Ineos жамоани унинг атрофида қурмоқчи
Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»да қолиш ниятида.
Тhe Athletic хабарига кўра, манкунианликлар ҳам португалиялик яримҳимоячининг қолишини истамоқда. Клуб ва футболчи ўртасида узоқ давом этган мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ineos (янги раҳбарият) жамоани 29 ёшли сардор атрофида қурмоқчи эканлиги таъкидланди.
Бруну «Манчестер Юнайтед»нинг йўналиши ва амбициялари уникига мос келадими ёки йўқми билишни, рақобатбардош ва муваффақиятли жамоанинг асосий аъзосига айланишни хоҳлайди.
Яримҳимоячи 4,5 йилдан бери «МЮ»да ўйнайди. У бу мавсумда АПЛда 33 та баҳсда 10 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Аввалроқ Фернандешга «Бавария» қизиқиш билдираётгани хабар берилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар