15.05.2024 10:04
2409
Теглар
«Астон Вилла» 41 йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар Лигасига чиқди

«Астон Вилла» кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

АПЛ 34-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда «Тоттенҳэм» «Манчестер Сити»га имкониятни бой берди (0:2) ва чемпионат якунланишига бир тур қолганида «шпорлар»(63) Бирмингҳэм клубига (68) етиб олиш имкониятини йўқотди. 

Шу тариқа «Астон Вилла» мавсумни 4-ўринда якунлаши аниқ бўлди, бу эса Унаи Эмери жамоасига кейинги мавсумда ЕЧЛда ўйнаш имконини беради. 

Маълумот учун, «Астон Вилла» охирги марта 1982/83 йилги мавсумда энг нуфузли еврокубокда иштирок этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар