15.05.2024 01:56
3256
Теглар
АПЛ. «Ман Сити» қолдирилган ўйинда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Манчестер Сити» Ҳоланднинг дубли эвазига «Тоттенҳэм» устидан ғалаба қозонди. 

Натижада Гвардиола жамоаси очколарини 88 тага етказиб, сўнгги тур олдидан «Арсенал»ни (86) ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. «Шаҳарликлар» охирги ўйинда «Вест Ҳэм»ни мағлуб этса, қаторасига 4-бор Премер-лига чемпионига айланади. 

«Тоттенҳэм» 63 очко билан 5-поғонада қолди ва ЕЧЛга чиқиш имкониятини йўқотди. Йўлланма 4-ўриндаги «Астон Вилла»га (68) насиб этди.

АПЛ. 34-тур 

Тоттенҳэм Манчестер Сити 0:2

14 май, «Тоттенҳэм Стэдиум»

Голлар: Ҳоланд (51, 90+1 пеналти).

Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Ромеро, Дрэгушин, ван де Вен, Ҳёйберг (Скипп, 85), Мэддисон (Мур, 90+3), Бентанкур (Кулусевски, 55), Сарр (Ло Челсо, 85), Сон, Жонсон.

Манчестер Сити – Эдерсон (Ортега, 69), Уокер, Диаш, Аканжи, Гвардиол, Ковачич, де Брюйне (Доку, 69), Бернарду Силва, Родри, Фоден, Ҳоланд (Алварес, 90+5). 

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (36), Сарр (57), Ромеро (63), Ковачич (70), Фоден (88), Силва (90+11). 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар