14.05.2024 18:05
3045
Теглар
Ҳуммелс ва Горецка Евро-2024га бормайди, Нойер, Ҳаверц ва Павлович Германия таркибидан жой олади

Bild ва Sky Sport нашри хабарларига кўра, Германия миллий жамоасининг Евро-2024га борадиган таркиби маълум бўлиб улгурган.

Манба хабарига кўра, «Боруссия» ҳимоячиси Матс Ҳуммелс ва «Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецка Юлиан Нагелсманн томонидан Евро-2024га борадиган таркибга киритилмаган.

Мануэль Нойер («Бавария»), Робин Кох («Айнтрахт») ва Александар Павлович («Бавария»), Крис Фюрих («Штутгарт») ва Кай Ҳавертц («Арсенал») ҳамда Никлас Фюллькруг («Боруссия» Дортмунд) таркибдан жой олган. «Штутгарт» форварди Дениз Ундав ҳам Европа чемпионатига бориши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар