14.05.2024 11:25
2165
Tuttosport: Аллегри мавсум якунида «Ювентус»ни тарк этади

Массимилиано Аллегри «Ювентус» бош мураббийи лавозимини тарк этади.

Tuttosport хабарига кўра, «Аталанта»га қарши Италия Кубоги финали ҳамда А Серияда «Болоня» ва «Монца»га қарши ўйинлар 56 ёшли мутахассис учун Турин клуби мураббийлигида охиргилари бўлади.

«Юве» Италия чемпионатида қаторасига 5 та дуранг ўйнади, сўнгги 15 ўйинда эса атиги 2 бор ғалаба қозонди. Жамоа турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди ва Чемпионлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсуми гуруҳ босқичида иштирок этишни аллақачон кафолатлаган.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри 2014 йилдан 2019 йилгача «Ювентус»ни бошқарган ва 11 та соврин, жумладан 5 марта Италия чемпионлигини қўлга киритган. Клуб у билан икки бор Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган, бироқ «Реал» ва «Барселона»га мағлуб бўлган. 2021 йилда Массимилиано яна «кекса синиора» бошқарувига қайтди ва шундан сўнг соврин ютолмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар