14.05.2024 22:24
3726
Теглар
Темур Кападзе «Парк де Пренс»да бўлди

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Франция пойтахти Парижга борди.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Парижда ўтказиладиган Олимпия Ўйинлари олдидан иштирокчи жамоалар вакиллари билан ташкилий масалаларга доир учрашув бўлиб ўтган.

Ўзбекистон U23 жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе меҳмонхона, машғулот майдонлари ҳамда ўйинлар ўтказиладиган стадионлар билан танишиб чиқди. Шу жумладан, «ПСЖ» уй стадиони бўлмиш «Парк де Пренс»да ҳам бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Париж-2024 Олимпиадаси 1-турида айнан «Парк де Пренс» ўйингоҳида Испанияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар