14.05.2024 20:57
1930
Теглар
Суперлига. ОКМК «Локомотив»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди

Суперлига 7-турининг сўнгги ўйини якунига етди.

Тошкентда ўтган баҳсда «Локомотив» ОКМКни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Миржамол Қосимов ва Хуршид Ғиёсовнинг 84 ва 88-дақиқадаги голлари Миржалол Қосимов шогирдларига ғалаба келтирди – 2:0.

Шу тариқа, ОКМК 11 очко ва тўплар нисбатига кўра 4-ўринга кўтарилди. «Локомотив» эса 8 очко билан 10-ўринга тушди.

Суперлига. 7-тур

«Локомотив» – ОКМК – 0:2

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Голлар: Миржамол Қосимов 84, Хуршид Ғиёсов 87.

«Локомотив»: 32. Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 6.Шерзоджон Комилов, 7.Сардор Абдунабиев, 8.Дамьян Крайишник (27. Собит Синдаров, 60), 10.Иван Булатович, 17.Санжар Турсунов, 22.Мухаммаданас Хасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмаилов.

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Рахманов, 4.Миржамол Комилов, 8.Баҳтиёржон Қосимов, 10.Хуршид Ғиёсов, 14.Азизбек Бахрамов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов (27. Али Абдураҳмонов, 66), 28.Арихиро Сентоку, 77.Нодирбек Абдураззоқов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар