«ПСЖ» вакили Мбаппе ва Хилайфий ўртасида жанжал бўлганини рад этди
«ПСЖ»да Килиан Мбаппе ва Носир Ал Хилайфий ўртасидаги можаро бўйича маълумотларни рад этишди.
Аввалроқ Le Parisien нашри Лига 1 доирасидаги «Тулуза»га қарши ўйин (1:3) олдидан форвард ва «ПСЖ» президенти ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар берганди. Таъкидланишича, можарога француз футболчиси мавсум якунида клубни тарк этишини эълон қилган хайрлашув видеосида Хилайфийни тилга олмагани сабаб бўлган.
«Бугун тарқалган ёлғон хабарлар ранжитмоқда. Ҳеч қандай зиддият бўлмаган.
Президент ва Килиан ўйинлар олдидан мунтазам учрашиб, мавсум охирида кетиш ҳақидаги келишув тафсилотларини муҳокама қилишарди. Барча учрашувлар ҳурмат билан ўтди, шу жумладан, сўнггиси ҳам», — деди парижликлар вакили.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар