14.05.2024 15:26
2825
Теглар
Нани Туркия клуби билан шартномасини бекор қилди

Луиш Нани «Адана Демирспор» билан келишувни бекор қилди. 

Португалиялик яримҳимоячи ўтган ёзда турк клуби сафига қўшилганди. У Суперлигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Жамоаси эса 36-турдан сўнг 44 очко билан 11-поғонага жойлашган. 

Нани сўнгги 4 ўйинда қайдномага ҳам киритилмаганди.

37 ёшли футболчи фаолияти давомида «МЮ», «Спортинг», «Фенербаҳче» ва «Валенсия» каби клубларда ҳам ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар