14.05.2024 15:25
3074
Теглар
«МЮ» Рафаэл Варан мавсум якунида клубни тарк этишини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рафаэл Варан жорий мавсум якунида клуб билан хайрлашади.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилган. Франциялик 31 ёшли марказий ҳимоячи билан тузилган 4 йиллик шартнома 30 июн куни якунига етади.

«Варан жамоада катта тажрибаси ва юқори даражасини кўрсатди ҳамда 93та ўйинда иштирок этди. У 4 апрел куни «Челси» билан ўйинда жароҳат олган бўлса-да, мавсум якунига қадар яна сафга қайтишга умид қилмоқда. Клуб Варанга келажакдаги ишларига омад тилаб қолади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Варан 2021 йил «Реал»дан «МЮ»га 48 миллион евро эвазига трансфер қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар