14.05.2024 20:39
1750
Теглар
«Лос-Анжелес» Жирунинг трансферини эълон қилди

АҚШнинг «Лос-Анжелес» клуби Оливье Жирунинг трансферини эълон қилди

Олдинроқ, франциялик форвард жорий мавсум якунида «Милан»ни тарк этиши ва фаолиятини МЛСда давом эттиришини маълум қилганди. 

Жиру ёзда «Лос-Анжелес» сафига қўшилади. 

Шартнома 2025 йилнинг охиригача амал қилади ва яна 1 йилга узайтирилиши мумкин. 

Маълумот учун, 37 ёшли Жиру «Милан» сафида 130 ўйинда 48 та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар