Хави — «Реал Сосиедад» устидан ғалаба ва Левандовскининг норозилиги ҳақида
«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 35-туридан ўрин олган «Реал Сосиедад»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу жамоага қарши ўйнаш ҳар доим қийин. Улар билан баҳсда вазиятлар яратиш қийин. Қолаверса, рақиб бугун 5 яримҳимоячи билан майдонга тушишини кутмагандик – бу ишимизни қийинлаштирди. Менимча, улар жамоа сифатида яхши ўйнашди.
«Жирона»дан учралган мағлубиятдан сўнг 2-ўринга қайта олдик ва ўйлайманки, бугун яхши ўйин ўтказдик.
Левандовскининг норозилиги? Мен ҳам унинг ўрнида бўлганимда алмаштиришдан хафа бўлардим. Аммо мураббий сифатида вазиятни ўйлашим керак. Бизда бир ҳафта ичида 3 та ўйин бор. Кўпроқ энергия керак», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради AS.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар