14.05.2024 11:16
1556
Гризманн «Реал» футболчиларини ортда қолдириб, франциялик энг яхши легионер ўйинчига айланди

Антуан Гризманн Франциянинг энг яхши легионер футболчиси деб топилди.

«Атлетико»нинг 33 ёшли ҳужумчиси профессионал футболчилар миллий иттифоқи (UNFP) томонидан иккинчи бор хорижда ўйнаётган энг яхши француз футболчиси совринини қўлга киритди.

Соврин учун курашда Гризманн Эдуардо Камавинга, Орелиен Чуамени (иккаласи ҳам «Реал»), Майк Менян («Милан») ва Вилям Салибани («Арсенал») ортда қолдирди.

Антуан бу мукофотга илк бор 2016 йилда сазовор бўлганди.

Ҳужумчи бу мавсумда Ла Лигада 30 та ўйинда 13 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар