14.05.2024 14:45
2544
Теглар
Бразилияда бош мураббий ўйин танаффусида истеъфога чиқди ва 2-бўлимда жамоани шифокор бошқарди

Бразилия Д Сериясининг «Бразиленсе» клуби бош мураббийи ўйин танаффусида истеъфога чиқди.

Жамоа Бразилиянинг 4-дивизионида «Реал Бразилиа» билан тўқнаш келди. Танаффусда клуб президенти Луис Эстеван бош мураббий Пауло Роберто Сантосни жамоанинг биринчи бўлим ва умумий турнирдаги дастлабки икки ўйини учун танқид қилди. Бундан норози бўлган Сантос кетишга қарор қилди. Унга қўшилиб, бутун мураббийлар штаби ҳам ўйинни тугатмасдан тарк этишди. Иккинчи бўлимда футболчиларни шифокор Жорже Олива бошқарди.

Қолаверса, ушбу ўйинда рақиб «Реал Бразилиа» устози Марсело Каранято четлатилди. У майдонни тарк этишдан бош тортди ва натижада полиция томонидан олиб чиқиб кетилди. 

Якунда мураббийларсиз қолган «Бразиленсе» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз гуруҳида пешқадамга айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар