14.05.2024 02:14
4497
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» «Астон Вилла»га қарши баҳсда икки гол фарқидаги ғалабани қўлдан чиқарди

Англия чемпионатининг 37-турини якунлаб берган ўйинда «Ливерпул» Бирмингҳэмда «Астон Вилла» меҳмони бўлди. Голларга бой беллашувда мерсисайдликлар икки тўп фарқидаги ғалабани қўлдан чиқаришди. 

Клопп жамоаси очколарини 79 тага етказиб, 3-ўринга жойлашган. «Астон Вилла» 68 очко билан 4-поғонада қолди. Агар 14 май куни  «Тоттенҳэм» қолдирилган баҳсда «Манчестер Сити»ни енга олмаса, Эмери шогирдлари сўнгги тур олдидан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишади. 

АПЛ. 37-тур

Астон Вилла Ливерпул 3:3

13 май, «Вилла Парк»

Голлар: Тилеманс (12), Дуран (85, 88) — Мартинес (2, автогол), Гакпо (23), Кванса (48).

Астон Вилла – Мартинес, Конса, Диего Карлос, Пау Торрес, Дин, Макгинн, Тилеманс (Заниоло, 65; Дуран, 79), Бэйли, Дуглас Луис (Чемберс, 80), Диаби, Уоткинс.

Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Куанса, Гомес, Эндо (Собослаи, 76), Мак Аллистер, Эллиотт (Гравенберҳ, 75), Салоҳ, Диас (Жонс, 76), Гакпо (Нунес, 75).

Огоҳлантиришлар: Эллиотт (38), Макгинн (70).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар