Карло Анчелотти «Реал» билан «асал ойи» ўтказаётганини айтди.
Мадрид клуби 36-марта Испания чемпиони бўлди. Жамоани Чемпионлар Лигаси финалида «Боруссия Д»га қарши ўйин ҳам кутиб турибди. Шунингдек, «қаймоқранглилар» бу мавсумда Испания суперкубогини ҳам қўлга киритишган.
«Ўзимни ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ҳис қиляпман. Асал ойи давом этмоқда. Яна нималар бўлиши мумкинлигидан ҳаяжондаман.
Матбуот анжуманларим босимсиз ўтмоқда, сизлар жуда меҳрибонсиз. Бир муаммо шундаки, эртами-кечми «қамчилаш» (мураббийни танқид қилиш) вақти келади.
Мавсумнинг энг ёмон лаҳзаси? Чемпионатда «Атлетико»дан учралган мағлубият. Ўзгариш қилишимиз кераклигини англадик. Ҳимояда баъзи нарсаларни ўзгартирдик.
Футболчиларга раҳмат, мавсум анча осон ўтди», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Италиялик мутахассис «Реал»ни иккинчи бор бошқармоқда ва унинг «қироллик клуби»даги совринлари 12 тага етди. Бу борада рекордчи Мигел Муносда 14 та соврин бор.