14.05.2024 19:57
5354
«Ан Наср» Роналду билан шартномани узайтириши мумкин

Криштиану Роналду Саудия Арабистонида кўпроқ қолиши мумкин. 

Португалиялик ҳужумчи «Ан Наср» билан келишувни 2026 йилгача узайтиришни истисно этмаяпти, деб ёзмоқда журналист Бен Жейкобс. 

Амалдаги шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган. 

Қайд этилишича, саудиялик менежерлар Роналдуни мамлакатда кўпроқ қолишини исташмоқда. 

Маълумот учун, 39 ёшли форвард бу мавсум Саудия Про лигасида 28 ўйинда 33 та гол урди ва 10 та ассист амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар