13.05.2024 15:04
3019
Теглар
Виртц — «Реал»нинг 2025 йил ёзидаги асосий мақсади

Флориан Виртц — «Реал»нинг 2025 йил ёзидаги асосий мақсади.

Мадрид клуби аллақачон 21 ёшли немис футболчисининг трансфери устида тизимли ва пухта ишламоқда — худди Жуд Беллингҳэм, Эдуардо Камавинга ва Орелиен Чуамени билан бўлгани каби.

Клуб ижрочи директори Хосе Анхел Санчес ва бош скаут Хуни Калафат ўйинчиларга «Реал»нинг буюклиги ҳақида гапириб, уларни ишонтиришади ва футболчиларнинг атрофидагилар билан яқиндан ишлашади.

Ишнинг бу қисми якунланиб, футболчи «Реал»га ўтишга тайёр бўлгач, президент Флорентино Перес у билан шартнома имзолайди. Клуб Виртц билан ҳам шундай ҳаракат қилмоқчи.

Флориан бу мавсумда «Байер» таркибида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар