13.05.2024 10:34
2255
Симеоне Ла Лигада энг кўп очко тўплаган мураббийга айланди

Диего Симеоне очко тўплаш бўйича Ла Лига рекордчисига айланди.

54 ёшли мутахассис бошчилигидаги «Атлетико» 35-турда «Селта»дан устун келди (1:0).

Натижада Симеоненинг мураббий сифатида Ла Лигада тўплаган очколари 976 тага етди. У Луис Арагонесни (973) ортда қолдириб, рекорд ўрнатди.

Шунингдек, топ-5 дан Хавер Ирурета (871), Эрнесто Валверде (860) ва Мануэл Пеллегрини (814) ўрин олган.

Маълумот учун, Испанияда 1995 йилдан бери ғалабага 3 очко берилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар