13.05.2024 14:48
3208
Руни: «МЮ»нинг жароҳатланган айрим футболчилари аслида ўйнашга 100% тайёр. Фақат улар Еврони ўйлашмоқда»

Уэйн Рунининг фикрича, «Манчестер Юнайтед»нинг баъзи футболчилари Евро туфайли жароҳатларини бўрттириб кўрсатишмоқда.

«Таркибда яхши ўйинчилар бор, аммо уларда ўйнаш истаги кам. Уларнинг жароҳатларига қарасангиз, баъзилари 100 фоиз ўйнаши мумкин эди.

Олдинда Европа чемпионати ва Англия Кубоги финали бор. Футболчилар учун бир муддат сафдан чиқиб, кейин Европа чемпионатига қайтиш осон йўл. Буни йиллар давомида ўзим кўрганман.

Ўйлашимча, ҳозирда таркибда бўлмаган ўйинчиларнинг жароҳатлари ишончсиз», — деди манкунианликларнинг собиқ ҳужумчиси Sky Sports'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар