Мухлисларга қарата номақбул ҳаракат қилган Ўткир Юсупов ва Аброр Исмоиловнинг ҳаракатлари қўмитага оширилди
Суперлига 7-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» (1:2) учрашуви якунига етганидан сўнг «Навбаҳор» футбол клуби ўйинчилари – Ўткир Юсупов ҳамда Аброр Исмоилов рақиб жамоа мухлисларига қарата номақбул хатти-ҳаракатларни амалга оширган.
ПФЛ хабарига кўра, Лига комиссарининг билдигиси асосида уларнинг иши ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилган.
«Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футболчилар, мураббийлар, шунингдек жамоалар расмийларини профессионал бўлишга чақиради. Лига байроғи остида ўтказиладиган учрашувлар давомида этика ҳамда ўзини тутиш қоидаларидан четга чиққан ҳар қандай расмий шахс тегишли тартибда жазоланади», - дейилади ташкилот хабарида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар