13.05.2024 11:31
2096
Теглар
«Голдан кейин эҳтиёткор ўйнай бошладик. Кўп нарса хавф остида эди» — Артета «МЮ» билан баҳсдан сўнг

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 37-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бугун бизга чинакам қийин вазиятда натижа керак эди. Кўп нарса хавф остида эди ва биз натижадан мамнунмиз.

Ўйинни жуда яхши бошладик ва устунлик қилдик. Гол урдик ва, ўйлашимча, бу баъзи муаммоларга сабаб бўлди чунки жуда эҳтиёткор ўйнай бошладик, кўп орқага қайтдик. 

Қулай позицияларга тўп узатишни бошладик ва «МЮ» каби рақибга қарши бу хавфли. Лекин яхши ҳимояландик ва ортиқча имконият бермадик.

Бугун етарли даражада аниқ ва барқарор эмасдик, ҳар доим ҳам оддий вазиятларда тўғри ҳаракат қилмадик. Бу ўйинни назорат қилишимизга халақит берди. 

Баъзи ўйинчилар бундай вазиятга тушишмаган. Улар нима хавф остида эканлигини, декабр ёки январдан бери доимий ғалаба қозониш қандай эканлигини билишмайди. Уларнинг қилаётган ишлари қойилмақом», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Лондон клуби очколарини 86 тага етказиб, пешқадамликка қайтди. Чемпионат якунигача Артета шогирдларида бир, «Манчестер Сити»да (85) икки ўйин бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар