13.05.2024 13:12
10483
Флик «Бавария»га қайтишга рози бўлиш учун иккита шарт қўйди

Ҳанси Флик «Бавария»га қайтиш учун шартлар қўйди.

Abendzeitung'нинг хабар беришича, мураббий муайян шартлар остида клубга қайтишга тайёрлигини билдирган.

Биринчидан, у бир йилга вақтинчалик ечим бўлишни истамайди — камида 2026 йилгача бўлган шартнома муҳокама қилиниши керак. 

Таъкидланишича, «Бавария» 2021 йилда Юлиан Нагелсманн билан бўлгани каби мураббийларга энди 5 йиллик шартномалар бермайди.

Иккинчидан, Флик Мирослав Клозе ва Тони Тапаловични ёрдамчи мураббийлар сифатида кўрмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар