14.05.2024 00:08
10851
Теглар
«Деворлар силкиниб кетди» — Мбаппе ва Хилайфий ўртасида жанжал рўй берди

Килиан Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини эълон қилганидан сўнг клуб президенти билан жанжаллашди.

Жума куни франциялик форвард мавсум якунида эркин агент сифатида парижликларни тарк этишини маълум қилганди.

25 ёшли футболчи хайрлашув видеосида кўплаб мураббийлар, директорлар, стюардлар ва парижликлар мухлисларига миннатдорчилик билдирди, бироқ президент Носир Ал Хилайфий ёки Қатар амири ҳақида бир оғиз сўз айтмади.

Le Parisien нашрининг ёзишича, Хилайфий 2022 йилнинг ёзида Мбаппега футбол тарихидаги энг йирик шартномани берганига қарамай, уни эсланмаганини ҳақорат сифатида қабул қилган.

Носир Килиандан тушунтириш талаб қилди. Уларнинг учрашуви якшанба куни «Парк де Пренс» стадионида «Тулуза» билан ўйиндан (1:3) бироз олдин бўлиб ўтди. Менежер ва футболчи алоҳида хонада гаплашишди.

Таъкидланишича, суҳбат тезда боши берк кўчага кириб қолган ва ҳиссиётлар жунбушга келган. «Деворлар силкиниб кетди», деди президент ва ҳужумчи ўртасидаги воқеа гувоҳи.

Мбаппенинг Хилайфий билан жанжали натижасида «ПСЖ» футболчилари ўйин олди қизиб олишни кутилганидан 4 дақиқа кечроқ бошлашган. 

Мбаппе ва Хилайфий ўртасидаги муносабатлар 9 феврал куни футболчи президентга «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмаслик ва мавсум охирида эркин агент сифатида кетиш ниятини билдирганидан сўнг сезиларли даражада ёмонлашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар