13.05.2024 09:40
12290
«Бавария» икки футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди

«Бавария»да икки футболчининг мавсум охирида жамоани тарк этиши аниқ бўлди. 

Мавсумдаги сўнгги уй ўйини – «Волфсбург»га (2:0) қарши баҳс олдидан мюнхенликлар ҳимоячи Буна Сарр билан хайрлашиш маросимини ўтказишди. Шунингдек, ҳужумчи Эрик-Максим Шупо-Мотинг ҳам ташриф буюриши керак эди, аммо касаллиги туфайли кела олмади.

Сарр клубдан совға олди ва «Бавария»да ўйнаган вақти учун унга миннатдорчилик билдирилди.

Ҳар икки футболчи мюнхенликлар сафига 2020 йилда келиб қўшилган. Ҳимоячи 33 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган. Камерунлик форвард эса 122 та баҳсда 38 та гол ва 13 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар