13.05.2024 03:48
2462
Теглар
А Серия. Де Кетеларенинг дубли «Аталанта»га «Рома» устидан ғалаба келтирди

Италия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Аталанта» «Рома»ни қабул қилиб, де Кетеларенинг дубли эвазига ғалаба қозонди. 

Бергамо клуби очколарини 63 тага етказиб, 5-ўринни мустаҳкамлади. «Рома» 60 очко билан 6-поғонада қолди. 

Рим клубининг мағлубиятидан сўнг 3-ўриндаги «Болоня» (67) 60 йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди, 4-поғонадаги «Ювентус» (67) ҳам нуфузли еврокубокка қайтадиган бўлди. 

А Серия. 36-тур

Аталанта Рома 2:1

12 май, «Атлети Адзурри д'Италия»

Голлар: де Кетеларе (18, 20) — Пеллегрини (66, пеналти).

Аталанта – Карнезекки, Ҳатебур, Жимшити, Ҳин, де Рон, Ружери (Заппакоста, 58), Пашалич (Скалвини, 75), Копмейнерс, Эдерсон (Миранчук, 88), де Кетеларе (Лукман, 58), Скамакка (Туре, 58).

Рома – Свилар, Кристенсен (Коста, 86), Манчини, Ндика, Анхелино, Паредес (Бове, 46), Кристанте (Озмун, 86), Пеллегрини, Балданци (Абраҳам, 46), Эл Шаарави, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Ндика (46), Копмейнерс (58).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар