12.05.2024 12:20
3481
Навас «ПСЖ»дан кетишини эълон қилди

Кейлор Навас келаси мавсумда «ПСЖ»да ўйнамайди.

Дарвозабон эркин агент сифатида жамоадан кетишини маълум қилди.

«Парк-де-Пренс»да ўтказган ҳар бир сониям ажойиб эди», — деб ёзди 37 ёшли посбон. 

Коста-рикалик футболчи фаолиятини тугатмоқчи эмаслигини, ҳали «эришмоқчи бўлган мақсадлари борлигини» таъкидлади.

Навас 2019 йилдан бери «ПСЖ»га тегишли. 2023 йилда у «Ноттинҳэм Форест»да ижара асосида ўйнаган. Бу мавсумда дарвозабон Лига 1да 3 та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар