11.05.2024 09:41
2357
Теглар
«Реал» Мбаппе трансфери ҳақида ЕЧЛ финалидан кейин эълон қилишни режалаштирган

Килиан Мбаппе «Реал»нинг янги мавсумдаги дастлабки трансферига айланиши кутилмоқда.

«ПСЖ» форварди мавсум якунида Париж клубини тарк этишини эълон қилди, аммо янги жамоаси ҳақида маълум қилмаган бўлса-да, унинг Мадрид клубига йўл олиши аниқ бўлган масала.

Инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, «Реал» клуби Чемпионлар лигаси финалидан кейин Мбаппе трансферини эълон қилишни режалаштирган.

Маълумот учун, «Реал» - «Боруссия» ўртасидаги финал 1 июн куни Лондонда бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Килиан «Реал» билан феврал ойидаёқ шартнома имзолагани, томонлар бу ҳақда расман эълон қилмаётгани ҳақида хабарлар янграганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар