ОЧЛ. «Йокоҳама» финалнинг дастлабки ўйинида «Ал-Айн» устидан иродали ғалабага эришди
Осиё Чемпионлар лигаси финали доирасида Японияда ўтган дастлабки баҳсда мезбонлар камбэк кўрсатишди.
«Ал-Айн» 12-дақиқада Ал-Балушининг голи эвазига ҳисобда олдинда бораётганди, аммо 72-дақиқада Уэнака ҳисобни тенглаштирди. 84-дақиқада эса Ватанабэ японларнинг иккинчи голини йўллади – 2:1.
Шу тариқа, «Йокоҳама» финалнинг биринчи ўйинида ғалабага эришди. Жавоб учрашуви 25 май куни БААда бўлиб ўтади. Ал-Айндаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқаради.
ОЧЛ. Финал. Дастлабки учрашув
11 май (шанба)
«Йокоҳама» (Япония) – «Ал-Айн» (БАА) – 2:1
Голлар: Асихи Уэнака 72, Ватанабэ 84 – Муҳаммад Ал-Балуши 12.
Жавоб учрашуви: 25 май
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар