11.05.2024 15:21
1185
«Наполи» Хвича билан шартномани узайтирмоқчи. Унга «ПСЖ» қизиқмоқда

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис Хвича Кварацхелия билан имкон қадар тезроқ шартномани узайтириш ниятида, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Грузиялик футболчига «ПСЖ» ва АПЛ клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Қайд этилишича, Неапол клуби ёзда Хвича билан хайрлашмоқчи эмас, чунки Виктор Осимҳен мавсум якунида жамоани тарк этади. 

23 ёшли вингер вакиллари билан тез орада янги шартнома борасида музокаралар бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Хвича бу мавсум А Серияда 31 ўйинда 10 та гол урди ва 6 бор ассист амалга ошриди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар