11.05.2024 16:13
3301
Модрич «Реал»дан кетса, Мбаппе 10-рақамни олади 

10 май куни Килиан Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини эълон қилди. У ёзда «Реал»га ўтиши кутилмоқда. 

АS'нинг ёзишича, Лука Модрич Мадрид клубини тарк этса, 10-рақам Килиан Мбаппега берилади, аммо хорватиялик футболчи жамоада қолса, франциялик форвард 9-рақамни олади. 

Манбага кўра, Модрич яна 1 мавсум «қироллик клуби»да қолишни истамоқда. 

Аввалроқ, Килиан «Реал» билан феврал ойидаёқ шартнома имзолагани, томонлар бу ҳақда расман эълон қилмаётгани ҳақида хабарлар янграганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар