11.05.2024 10:37
3720
Теглар
Фабрегас «Комо»ни А Серияга олиб чиқди, Пирло бошқарувидаги «Сампдория» ўтиш ўйинида иштирок этади

Италияда Б Сериянинг 2023/24 йилги мавсумига якун ясалди.

«Парма» 1-ўринни эгаллаб, А Серияга биринчи бўлиб йўлланма олган бўлса, жума оқшомида «Комо» ҳам 2-ўрин билан А Серияга йўлланма олди. Сеск Фабрегас мураббийлигидаги жамоа 2003 йилдан буён илк марта А Серияда ўйнайдиган бўлди.

Турнир жадвалида 3-8-ўринларни эгаллаган клублар А Серияга ўтиш плей-офф баҳсида иштирок этишади. Булар - «Венеция», «Кремонезе», «Катандзаро», «Палермо», «Брешия» ва Андреа Пирло бошчилигидаги «Сампдория».

«Венеция» ва «Кремонезе» плей-оффни яримфиналдан бошласа, қолган жамоалар чоракфиналдан бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар