12.05.2024 01:39
8769
Теглар
А Серия. «Каляри» «Милан»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 82 дақиқа ўйнади

А Серия 36-тури доирасида «Каляри» турнирда 2-ўринда бораётган «Милан» меҳмони бўлди.

«Сан-Сиро»даги ўйинда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди – 5:1. Пулишич дублга эришди.

Сардинияликлар сафида Элдор Шомуродов 82-дақиқагача ҳаракат қилди. «Милан» 74 очко билан 2-ўринда бормоқда, Раниери шогирдлари эса 33 очко билан 15-ўриндан жой олган.

А Серия. 36-тур

Милан – Каляри 5:1

Голлар: 1:0 – 35 Беннасер, 2:0 – 59 Пулишич, 2:1 – 63 Нандес, 3:1 – 74 Рейндерс, 4:1 – 83 Рафаэл Леау, 5:1 – 86 Пулишич.

Милан – Спортьелло, Калулу, Габбия (Томори, 46), Тиав, Флоренци (Эрнандес, 68), Беннасер (Побега, 84), Пулишич, Рейндерс, Муса, Чуквуэзе (Рафаэл Леау, 46), Жиру (Окафор, 46).

Кальяри – Скуффет, Мина, Доссена (Ацци, 76), Дзаппа, Оберт, Ветеска, Дейола (Ористанио, 76), Прати, Сулемана, Нандес (Лападула, 76), Лувумбу, Элдор Шомуродов (Мутандва, 82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар