А Серия 36-тури доирасидаги шанба кунги биринчи баҳс якунига етди.
Неаполда ўтган учрашувда «Наполи» Тиаго Мотта бошчилигидаги «Болоня»га мағлубиятга учради – 0:2. Меҳмонларнинг тезкор голлари «Болоня»га ғалаба келтирди ва улар 67 очко билан ҳозирча 3-ўринга кўтарилишди. «Ювентус» 66 очко ва захира ўйини билан 4-ўринга тушган бўлса, «Наполи» 51 очко билан 8-ўринда бормоқда.
А Серия. 36-тур
Наполи – Болоня 0:2
Голлар: 0:1 – 9 Ндойе, 0:2 – 12 Пош.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ррахмани, Оливера (Маццокки, 81), Лоботка, Замбо-Ангисса (Траоре, 81), Каюсте (Распадори, 72), Политано (Нгонж, 61), Кварацхелия (Симеоне, 81), Осимхен.
Болоня – Равалья, Пош, Лукуми, Калафьори, Кристиансен, Фройлер (Эль-Аззузи, 82), Эбишер, Урбаньски (Фаббиан, 73), Ндойе (Салемакерс, 56), Одгор (Орсолини, 56), Зиркзее (Кастро, 73).