10.05.2024 11:41
3719
Теглар
«ПСЖ» раҳбарияти Хвичанинг вакиллари билан учрашди

Хвича Кварацхелия фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

RMC Sport журналисти Фабрис Хокинснинг хабар беришича, «Наполи» вингерининг вакиллари «ПСЖ» раҳбарлари билан ёзда амалга оширилиши мумкин бўлган эҳтимолий трансфер бўйича учрашган. 

Ҳозирча томонлар ўртасида келишув йўқ.

А Сериянинг ушбу мавсумида грузиялик футболчи 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар