10.05.2024 21:05
2942
Теглар
Про лига. «Бухоро»да йирик ғалаба, Қутибоевнинг 90+4-дақиқадаги голи «Орол»га «Хоразм» устидан ғалаба келтирди

Про лига 7-тури доирасидаги сўнгги икки учрашув билан тур баҳсларига якун ясалди.

Урганчда ўтган «Хоразм» - «Орол» учрашувида нукусликлар Саламат Қутибоевнинг 90+4-дақиқадаги голи эвазига «шимол дербиси»да сафардан муҳим ғалаба билан қайтишди – 1:0.

«Бухоро» эса Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида «Олимпик-МобиУз» жамоасини йирик ҳисобда енгди – 4:1. Учрашувда бухороликларнинг легионери Фране Икич ҳет-трикга эришди.

Шу тариқа, «Бухоро» 13 очко билан 3-ўринда бўлса, «Қўқон-1912» тўплар нисбатига кўра 3-ўринга тушди. «Орол» 11 очко билан 4-ўринга чиқди.

Про лига. 7-тур

«Бухоро» - «Олимпик МобиУз» -  4:1

Голлар: Фране Икич, 29 (1:0), Фране Икич, 45+3 (2:0), Доминик Бегич, 46 (3:0), Фране Икич, 68 (4:0) – Марко Колакович, 82 автогол (4:1)

«Хоразм» - «Орол» - 0:1

Гол: Саламат Қутибаев, 90+4 (0:1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар