10.05.2024 15:55
534
Теглар
Палмер – АПЛда ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Коул Палмер Премьер-лиганинг апрел ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

«Челси» яримҳимоячиси апрел ойида «Манчестер Юнайтед» билан ўйинда (4:3) ҳет-трикга эришган бўлса, «Эвертон» билан баҳсда (6:0) покер қайд этди, «Шеффилд Юнайтед»га қарши учрашувда эса (2:2) ассистга эришди.

Қайд этиш жоиз, Палмер – 2018 йилда Эден Азардан кейин бу совринга эга чиққан «Челси»нинг биринчи ўйинчисига айланди.

Совринга Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Йошко Гвардиол («Манчестер Сити»), Кай Ҳавертц («Арсенал»), Жан-Филипп Матета («Кристал Пэлас») ва Жордан Пикфорд («Эвертон») ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, Палмер жорий мавсум «Челси» сафида 45 ўйинда 26та гол ва 13та ассистга эришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар