10.05.2024 23:05
3426
Теглар
Мбаппе якшанба куни «ПСЖ» билан хайрлашиши мумкин. Клуб хайрлашув маросимини ўтказмоқчи

«ПСЖ» клуби Килиан Мбаппе билан хайрлашув маросимини ўтказмоқчи.

El Chiringuito хабарига кўра, «ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳелайфи Мбаппега қўнғироқ қилиб, ундан клуб хайрлашув маросимини ўтказмоқчи эканини айтган.

12 май, якшанба куни «ПСЖ» ўз уйида мавсумдаги сўнгги учрашувни «Тулуза»га қарши ўтказади. Клуб ушбу баҳсдан кейин Килиан билан хайрлашув маросимини ўтказиши мумкин.

Аввалроқ, Килиан «Реал» билан феврал ойидаёқ шартнома имзолагани, томонлар бу ҳақда расман эълон қилмаётгани ҳақида хабарлар янграганди.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум жами 46 ўйинда 43та гол ва 10та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар