10.05.2024 09:40
5637
Манба: Чуамени ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади

Орелиен Чуамени Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиб юбориши мумкин.

«Реал»нинг франциялик яримҳимоячисига чап оёқда стресс жароҳати ташхиси қўйилди. Футболчининг тикланиш вақти номаълум. 

Маълум бўлишича, Чуамени сўнгги ўйинларни оғриқлар билан ўтказган. У «Бавария»га (2:1) қарши яримфиналга 50% тайёр бўлган, аммо Анчелоттининг талабига кўра майдонга тушган. 

The Athletic журналисти Гиллермо Раининг ёзишича, Мадрид клуби яримҳимоячининг Чемпионлар Лигасида финалида иштирок этиш имкониятини паст баҳоламоқда. 

ЕЧЛ финалида «Реал» Дортмунднинг «Боруссия»си билан тўқнаш келади. Беллашув 1 июн куни «Уэмбли»да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар