10.05.2024 22:02
7747
Теглар
Бразилиянинг Америка кубоги учун таркиби эълон қилинди. Ришарлисон, Каземиро, Жезус турнирга бормайди

Бразилия миллий жамоасининг Копа Америка-2024 учун таркиби эълон қилинди.

Ушбу турниргача Бразилия июн ойида Мексика (8 июн) ва АҚШ (13 июн) миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Дарвозабонлар: Бенто Крепски («Атлетико Паранаэнсе»), Эдерсон («Ман Сити»), Алиссон («Ливерпул»);

Ҳимоячилар: Данило («Ювентус»), Ян Коуто («Жирона»), Гильерме Арана («Атлетико Минейро»), Венделл Боржес («Порту»), Маркиньос, Лукас Бералдо (иккиси ҳам – «ПСЖ»), Габриэл Магальяэс («Арсенал»), Эдер Милитао («Реал»);

Яримҳимоячилар: Андреас Перейра («Фулҳэм»), Жоао Гомес («Вулверҳэмптон»), Бруно Гимараэс («Нюкасл»), Дуглас Луис («Астон Вилла»), Лукас Пакета («Вест Ҳэм»);

Ҳужумчилар: Эндрик («Палмейрас»), Эванилсон («Порту»), Родриго, Винисиус (иккиси ҳам – «Реал»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Рафиня («Барселона»), Савио Морейра («Жирона»).

Қайд этиш жоиз, таркибга «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячси Каземиро, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисон, «Арсенал» форварди Жезус киритилмаган.

Маълумот учун, Америка кубоги 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар