«Ювентус» ултрас Массимилиано Аллегрини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Мухлислар гуруҳларидан бири бўлган «Викинглар» ижтимоий тармоқларда бош мураббий ва жамоани бўлажак икки ўйинда – Римда «Аталанта»га қарши Италия Кубоги финалида ва А Серияда «Болоня» билан баҳсларда қўллаб-қувватлашга чақирув эълон қилди.
«Рим, Италия Кубоги финали ва Болоня — биз ғалаба қозониш, Мотта ва Конте керак эмаслигини айтиш учун у ерда бўламиз!
Макс, бизга Италия Кубогини олиб кел!» – дейилади мухлислар чақириғида.
Аввалроқ «Ювентус»нинг бир қатор мухлислар гуруҳлари қўшма баёнот билан чиқиб, жамоанинг ҳозирги ҳолати ва формасидан норози бўлгани учун ўз стадионида қўллаб-қувватлашни тўхтатишни режалаштиришганди.
Массимилиано Аллегри шогирдлари А Сериянинг сўнгги 14 ўйинидан фақат иккитасида ғалаба қозонди ва салбий натижалар мавсум якунида бош мураббийнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди. Унинг ўрнига эҳтимолий давогарлар орасида Тиаго Мотта ва Антонио Конте бор.