10.05.2024 22:34
1998
Теглар
«Бавария» Фликни қайтариш бўйича музокара бошлади

Ҳанс-Дитер Флик янги мавсумда «Бавария»ни бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Мюнхен клуби раҳбарияти Томас Тухелнинг ўрнига Фликни қайтариш учун музокара бошлаган. Германиялик мураббий ҳам «Бавария»га қайтишга тайёр.

Маълумот учун, Флик 2019-2021 йиллар «Бавария»ни бошқариб, 2019/2020 йилги мавсумда требл қайд этганди. Ҳанс-Дитер Германия миллий жамоасидан истеъфога чиққач, ҳозирда ишсиз саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар