10.05.2024 13:50
4449
Теглар
«Бавария» билан ўйинда Хоселуни майдонга туширишни Анчелоттининг ўғли таклиф қилган

Карло Анчелоттининг ўғли Хоселуни «Бавария»га қарши жавоб ўйинида майдонга туширишни таклиф қилган. 

81-дақиқада захирадан тушган ҳужумчи ўйиннинг 88 ва 90+1-дақиқаларида гол уриб, «Реал»нинг ЕЧЛ финалига чиқишини таъминлади. У турнир плей-офф босқичида захирадан майдонга тушиб, дубл қайд этган энг ёши катта футболчига айланди. 

АS хабарига кўра, айнан Давиде Анчелотти отасига 34 ёшли форвардни майдонга туширишни таклиф қилган ва бу якунда ўйинни ўзгартириб юбориб, «Реал»га нуфузли еврокубок финалига йўлланма берган. 

Movistar+ трансляциясида Давиде отасига мурожаат қилгач, «Хоселу, кел» дея ҳужумчини чақиргани тушиб қолган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар