10.05.2024 09:25
3724
Теглар
«Байер» кетма-кет 49 ўйинда ютқазмай, «Бенфика»нинг 59 йиллик рекордини янгилади

«Байер» мағлубиятсиз сериясини 49 та ўйинга етказди.

Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа Европа Лигаси нимчоракфиналининг жавоб баҳсида «Рома» билан дуранг ўйнади (2:2, биринчи ўйин — 2:0) ва турнир финалига йўл олди.

Ҳимоячи Йосип Станишич 90+7-дақиқада гол уриб, «Байер»га дуранг келтирди.

Шу тариқа Леверкузен клуби 1963 йил 22 декабрдан 1965 йил 7 февралгача барча расмий мусобақаларда кетма-кет 48 та ўйинда мағлубиятга учрамаган «Бенфика»нинг рекордини янгилади.

«Байер»нинг серияси еврокубокларда иштирок этган клублар учун Европа футболи тарихидаги энг яхшисидир.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар