10.05.2024 19:13
1877
Теглар
Анчелотти «Олтин тўп» ҳақида: «Винисиус совринга жуда яқин. Олдинда финал ва Америка кубогида ўзини кўрсатиши қолди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиус «Олтин тўп»ни қўлга кирита олишига ишонмоқда.

«Винисиус ҳар кунлик меҳнатлари эвазига ҳозирги даражасига чиқди. У профессионал йигит, ўйинларда бўлгани каби машғулотларда ҳам яхши ишлайди.

У энг яхшилардан бири. Ҳозир унинг даври. У финалга чиқишимизга катта ёрдам берди, Ла Лигада ғолиб чиқишимизга ҳисса қўшди.

«Олтин тўп»ни бугун ёки эртага топширишмайди. Шунга қарамай, Винисиус бунга муносиб. Финалда яхши ўйнаш ва Америка кубогида муносиб иштирок этиш қолди. У совринга жуда ҳам яқин, ўйлайманки «Олтин тўп»га эга чиқади», - дейди Анчелотти.

Маълумот учун, бразилиялик ҳужумчи жорий мавсум 36 ўйинда 21та гол ва 9та ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар