Алонсо — «Рома» билан ўйиндаги камбэк ва финалда ҳам Италия клуби кутаётгани ҳақида
«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо Европа Лигаси яримфиналидаги «Рома»га (2:2, биринчи ўйин — 2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Шундай бўлишини тасаввур қилгандим, Римда ҳам анча қийин бўлди. Икки гол фарқи билан ютқазаётганда, вазиятлар яратганимиз ва реакциямиз ёқди.
Ўтган мавсумда финалга яқин келгандик, бу сафар уддаладик. Финалда ҳам италян клуби кутмоқда
«Аталанта» бизга ўхшайдими?
«Рома» ҳам ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилди. «Аталанта» Гасперини билан кўп йиллардан бери ишламоқда ва улар — яхши тайёрланган жамоа. Уларга қарши финал қизиқарли бўлади», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради TMW.
«Байер» ва «Аталанта» ўртасидаги Европа Лигаси финали 22 май куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар