Винисиус: «Бу — «Реал Мадрид»! Доим ўзимизга ишонамиз. Бир ишни бир неча бор такрорлаш — шунчаки сеҳр»
«Реал» вингери Винисиус ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Бавария»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу — «Реал»! Биз ҳар доим ўзимизга ишонамиз. Бу жамоада, бу стадионда ўйнаш ва кўп марта камбэк амалга ошириш — шунчаки сеҳр. Ҳар қандай шароитда муваффақиятга эришишимиз мумкинлигини биламиз.
Агар ҳимояга ёрдам бериш учун қайтишим керак бўлса, буни қиламан, муаммо йўқ. Ҳаммаси яна бир финалга чиқишимиз учун.
Мен бу ажойиб либосни кийганимдан жуда хурсандман ва фахрланаман. «Реал»да ўйнаш — бу орзу.
Мен Сан-Гонсалодан чиққанман ва одатда одамлар у ердан кета олмайди. Бу буюк клубга, мени жуда яхши кўрадиган ажойиб мухлисларга янада буюк тарих яратишда ёрдам бераман», — дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар